1

Ўзбекистонда 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 14:44
Ўзбекистонда 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади

“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

  • 1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
  • 2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
  • 3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
  • 4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
  • 5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

Ушбу мусобақалар 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.

 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.

Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:

  • туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;  
  • вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
  • республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1