1

Тошкент шаҳар ҳокими қабулига келган фуқаро ИИБ ходимлари томонидан ушлангани айтилган хабарлар рад этилди

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 16:52
Тошкент шаҳар ҳокими қабулига келган фуқаро ИИБ ходимлари томонидан ушлангани айтилган хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ва ички ишлар органлари ходимлари ўртаси шовқин кўтараётганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу видеога шарҳда эса, Тошкент шаҳар ҳокими қабулига келган фуқарони қабулга қўйишмаётганлиги айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 19.00 ларда Чилонзор туманидаги “Дилобод” маҳалласида 1996 йилда туғилган Т.Г. бир нечта фуқаролар билан оғзаки жанжаллашиб жамоат тартибини бузган. 

Сўнг воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартибини сақлаш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, оммани ўзига қаратиш мақсадида бақир-чақир қилиб, ИИО ходимларидан қочишга ҳаракат қилган.

 Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ҳамда 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун судга тақдим этилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1