АсосийJinoyat

Янгиерда “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган ер майдонининг ноқонуний сотилишини олди олинди

'Янгиерда “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган ер майдонининг ноқонуний сотилишини олди олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ш.Н. ўзига “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Спорт мажмуаси” қуриш учун ажратилган 18 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 70 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар