АсосийSport

Левандовски "Барселона" билан шартнома имзоладими?

'Левандовски "Барселона" билан шартнома имзоладими?'ning rasmi

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини "Барселона"да давом эттиради. Бу ҳақда TVP Sport хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, польшалик 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан келишувга эришган. У Ла Лига гранди билан уч йиллик шартнома имзолайди. 

Маълумот учун, Роберт Левандовски Бундеслиганинг жорий мавсумида 29 ўйинда 32та голга муаллифлик қилган.

    Бошқа янгиликлар