АсосийDunyo

Покистонга янги бош вазир тайинланди

'Покистонга янги бош вазир тайинланди'ning rasmi

Бир муддат аввал Покистон парламенти мамлакат Бош вазири Имрон Хонга ишончсизлик билдиргани ва уни лавозимидан четлатгани ҳақида ёзган эдик.

Мамлакатга янги бош вазир сифатида Шаҳбоз Шариф тайинланди. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнида унинг номзодини 174 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.

Шундай қилиб, у Покистоннинг янги Бош вазири сифатида қасамёд қабул қилган.

Мамлакатнинг собиқ Бош вазири Имрон Хон эса ишончсизлик вотуми натижасида бош вазир лавозимидан четлаштирилди. Миллий мажлиснинг 342 депутатидан 174 нафари унга қарши овоз берган. 

    Бошқа янгиликлар