Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳар “Тепарлик” МФЙда яшовчи шифокор И.У. шаҳарнинг “Файзабод” МФЙда яшовчи К.А.ни ҳарбий билим юртига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, Мудофа бўлимида тиббий кўрикдан ўтаётганлигидан хабар топиб, соғломлиги бўйича тиббий ҳужжатлар расмийлаштириб бериши эвазига 500 000 сўмни олган.
У шу вақтда вилоят ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ва Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.






