АсосийJamiyat

Ипотека ва таълим кредитлари фоизлари жорий йилда ўзгармайди

'Ипотека ва таълим кредитлари фоизлари жорий йилда ўзгармайди'ning rasmi

Президент "Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида"ги  қарорга имзо чекди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Унга кўра:

Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.

Бунда, 10 фоиздаги кредитлар кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.

Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоизларни камайтириш Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.

 

    Бошқа янгиликлар