Фарғона шаҳрида фуқаро А.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси Саноат кўчасида жойлашаган уйини кириш қисмига ўрнатилган нархи 2.000.000 сўмлик темир дарвозасини ўғирлаб, кетганини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.






