Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни муҳокама қилишди.
Бу ҳақда хабар берган депутат Расул Кушербаевга кўра, 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда инвестициялар киритган махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан 3 йил муддатга озод этилади.
— 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача миқдорда — 5 йил муддатга;
— 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда эса 10 йил муддатга фойда солиғидан озод этилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.






