АсосийDunyo

Байден Модини Россиядан Ҳиндистонга нефт импортини оширмасликка чақирди

'Байден Модини Россиядан Ҳиндистонга нефт импортини оширмасликка чақирди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан видеоселектор йиғилишида ундан Россия нефти импортини оширмасликни сўради. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди, дея хабар беради Тренд  “Интерфакс”га таяниб.

Оқ уй матбуот котиби Ян Псакига кўра, Байден Вашингтон Ню-Деҳлига энергия таъминотини диверсификация қилишда ёрдам бериши мумкинлигини айтди. Байденнинг сўзларига кўра, Россиядан нефт ва бошқа товарлар импортини ошириш Ҳиндистон манфаатларига тўғри келмайди, дея қўшимча қилди Псаки.

Аввалроқ Ҳиндистон Россия нефтини етказиб бериш ҳажмини оширган, гарчи у унинг асосий импортчиси бўлмаса-да. Associated Press агентлигининг Ҳиндистон ОАВларига таяниб хабар беришича, Россия Ҳиндистонга энергия ресурсларига жаҳон нархларига нисбатан 20% чегирма таклиф қилган.

 

    Бошқа янгиликлар