АсосийJamiyat

Тошкентда ноқонуний диний сабоқ бераётган аёллар фаолиятига чек қўйилди

'Тошкентда ноқонуний диний сабоқ бераётган аёллар фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Шайхонтоҳур туманида профилактик тадбирлар олиб борилди. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, тумандаги ўқув марказларидан бирида 43 ёшли Наргиза К. ва 19 ёшли Мохичехра Р. лар тегишли рухсатларсиз диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтганлар.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан суд томонидан аёлларга нисбатан қонуний чора кўрилган.

    Бошқа янгиликлар