Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., “R.N.” фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг “Какликқўрғон” МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилган.
У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 5,6 млн сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан берилган ушбу хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






