АсосийJamiyat

“Агар вилоят ҳокимлари 200 дан зиёд фармацевтика корхоналари билан учрашиб, масалани ичига кирганида эди, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди" - Президент

'“Агар вилоят ҳокимлари 200 дан зиёд фармацевтика корхоналари билан учрашиб, масалани ичига кирганида эди, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди" - Президент'ning rasmi

Йиғилишда аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Бу фақат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг иши эмаслиги, балки:

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабни шакллантириши ва сифатли маҳаллий дориларни қидириб топиши;

- Молия вазирлиги кафолатли давлат харидларини жорий қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириши;

- Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, лойиҳаларни кўпайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Агар вилоят ҳокимлари 200 дан зиёд фармацевтика корхоналари билан учрашиб, масалани ичига кирганида эди, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди”, деди Президентимиз.

    Бошқа янгиликлар