Филиппинда тропик ёмғирлар натижасида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New Daily хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Байбай шаҳри яқинидаги тўртта қишлоқда содир бўлган кўчкилар натижасида 22 киши ҳалок бўлган, 20 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар сафарбар қилинган.
Давао-де-Ора ва Шарқий Давао провинцияларида юз берган сув тошқинлари яна олти кишининг умрига зомин бўлган.
Маълумот берилишича, 30 минг оила хавфсиз жойларга кўчирилган.





