Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Боткен вилоятининг Лайлак тумани Селкана масканида тожик чегарачилари Қирғизистон чегарасини бузиб ўтган. Қирғиз чегарачиларининг тўхташ тўғрисидаги талабларига бўйсунмасдан, Қирғизистон ҳудудининг ичкарисига 20 метргача кириб борган.
Натижада Қирғиз чегарачилари "огоҳлантирувчи" сифатида ўқ узган. Бунга эса тожик чегарачилари ҳам қирғиз чегарачиларига қарата ўқ узган", - дейилади хабарда.
Отишмалар оқибатида икки томондан ҳам жароҳатланганлар бор. Хусусан 3 нафар тожик чегарачилари жароҳатланган.






