АсосийDunyo

Доғистондан илк маротаба Урганчга янги авиарейс йўлга қўйилди

'Доғистондан илк маротаба Урганчга янги авиарейс йўлга қўйилди'ning rasmi

"Redwings" авиакомпанияси илк бор Махачқалъадан Урганч шаҳрига авиапарвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, биринчи рейс 26 апрель, сешанба кундан амалга ошади.

"Redwings" авиакомпанияси Махачқалъа ва Урганч шаҳри ўртасида парвозларни йўлга қўйди. Доғистон пойтахтидан биринчи рейс 26 апрелга режалаштирилган. Парвозлар ҳар ҳафта ‘Sukhoi Superjet 100’ самолётларида амалга оширилади», дейилади хабарда.

Манбада айтилишича, парвоз давомийлиги 1 соат 55 дақиқани ташкил қилади. Урганчдан қарама-қарши йўналишда парвоз чоршанба куни амалга оширилиб, унинг давомийлиги 2 соат 15 дақиқани ташкил қилади.

Маълумот учун, ҳозирда компания Махачқалъадан Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Наманган шаҳарларига парвозларни амалга оширмоқда.

    Бошқа янгиликлар