Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
Аввал хабар қилганимиздек, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этган. Давлат статистика қўмитаси аҳолининг қанча қисми аёллардан, қанчаси эса эркаклардан иборат эканини маълум қилди.
Унга кўра:
- аёллар сони – 17 607 934 киши
- эркаклар сони – 17 825 838 кишини ташкил этмоқда.
Яъни, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.
Маълумот учун: 1991 йилда республикамизда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.






