Ўзбекистонда ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, ва Тошкент вилоятларида аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида ўтказилган тадбирларда тадбиркорлик субъектлари, энерготизим корхоналари, давлат ташкилотларида жами 221та ноқонуний ҳолат аниқланди. Натижада энерготаъминот корхоналари жами 40,3 млрд.сўм етказилган зарарни қайта ҳисоб-китоб қилди.
Электр тармоқларига ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича қўшма назорат тадбирларида 277 та истеъмолчи 12,8 млн.кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида, тизимга 5,7 млрд.сўм зарар етказилган.






