1

"Имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади". Юлдуз Усмонова клиника очиш учун кредит олишда учраган қийинчиликларини гапириб берди

ЖАМИЯТ 13.04.2022, 11:20
"Имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади". Юлдуз Усмонова клиника очиш учун кредит олишда учраган қийинчиликларини гапириб берди

Юлдуз Усмонова шахсий клиника очишдаги сарсонгарчиликлар ҳақида гапирди.

«Мен илгари ашуламни айтиб юраверар эканман. Бизнесменларни фақат бой одам деб билар эканмиз. Бечора бизнесменларнинг қанча муаммоси борлигини ўзи билар экан, холос. Ҳокимлик-ку, якка ўзи қарор қабул қилишга қўрқади. Туманга ариза берсангиз, шаҳарга жўнатади, ундан кейин бошқасига юборади, хуллас, ҳаммаси асаббузарлик. Ҳокимликдагилар клиника очишга рухсат бергунига қадар бир йилдан ортиқроқ вақт ўтди.

Ундан кейин банк бурнимиздан ип ўтказиб судрашди. Юлдуз Усмонова ва Мансур Агалиев неча йилдан бери солиқ тўлайди. Наҳотки, шу вақтгача ишончга кирмаган бўлсак, деб хафа бўлдим. Масалан, бу йилги концертнинг ўзидан 600 миллион сўм солиқ тўладик. Нафақат «Халқлар дўстлиги» бошқа ерлардаги концертлар учун ҳам солиқ тўлаймиз.

Банк ходимларидан қаттиқ ранжидим. Мен-ку майли, бошқа ёшлар ҳам бизнес ғояси билан банкка борса, шундай бўлаверадими? Кредитни ҳам 22 фоиздан беришди, бу кичкина маблағ эмас. Юлдуз Усмонова бўлиб шунча қийинчилик билан кредит олсам бу кетишда биз ҳеч қачон ўсмаймиз.

Банк бошқарувчилари 2-3 йилда ўзгариб турса ҳам бурни осмон-у, фалакда экан. Уларда муомала йўқ. Энди шуларни кўрмай, деб ўтирибман.

Бунақада ўсиш бўлмайди. Ёшларга йўл беринглар. Уйини тикиб, машинасини тикиб иш бошлайман деётганларга имкон бериш керак-ку. Имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади", - дея Усмонова интервюсидан иқтибос келтиряпти "Замон" нашри. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1