1

Бухорода чиқинди ташиш машинаси она ва болани босиб кетди. Фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган

ЖАМИЯТ 13.04.2022, 13:55
Бухорода чиқинди ташиш машинаси она ва болани босиб кетди. Фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган

Бухоро шаҳрида аёл ва унинг боласини машина босиб кетиши оқибатида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, кеча, 2022 йилнинг 12 апрель куни соат 11:05 ларда Ш.Н. исмли шахс ўз бошқарувидаги “Аҳоли Транс” МЧЖ га қарашли “ШАCМАН” русумли чиқинди ташиш автомашинасини, Бухоро шаҳар “Истиқлол" маҳалласи бўйлаб бошқариб бориб, ушбу кўчадаги 84/1-сонли кўп қаватли уйнинг орқа томонида жойлашган чиқиндихонадан чиқиб кетаётганида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-банди ва 77-банди талабларини бузиб, ахлатхона ёнидан ўтиб кетаётган Ю.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган вояга етмаган С.А. ни автомашина ўнг томон ғилдираги билан босиб кетган.

Натижада Ю.Н. ва вояга етмаган С.А. “оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1