1

Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ҳозирги имкониятлари ва соҳадаги муаммолар муҳокама этилди

ЖАМИЯТ 13.04.2022, 15:02
Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ҳозирги имкониятлари ва соҳадаги муаммолар муҳокама этилди

12 апрел куни Халқаро ислом академиясида “Ўзбекистонда зиёрат туризмининг долзарб муаммолари ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар бермоқда.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ислом сивилизацияси маркази вакиллари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти, вазирликнинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилояти бошқармалари вакиллари, шунингдек, халқаро Ислом академияси талабалари иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ягона брендини яратиш масалалари, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳудудларнинг долзарб муаммолари ва тажрибаси муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан зиёрат туризми – маданиятлараро алмашинув ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш соҳаси сифатида кўриб чиқилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистонда 784 та ислом зиёратгоҳи, вилоятда 19 та христиан зиёратгоҳи ва 8 та буддизм маданий мероси обекти мавжуд. Яҳудий ва буддизм зиёратгоҳларини тарғиб қилиш, ўзбек олимлари ҳақида хорижий тилларда фильмлар яратиш, Имом ал-Бухорий халқаро ҳадис танлови, “Ислом хаттотлиги” танловлари доирасида қатор маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Анжуманда зиёрат туризмининг муаммоли ҳамда ўзаро ҳамкорликда ишлаб ечимини  топиш мумкин бўлган масалалар бўйича муҳокамалар қилинди.  

Шунингдек, Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ягона брендини яратиш масаласи, туризмга инновацион ёндашиб, "Зиёрат туризм" онлайн платформа яратиш бўйича ишлар бошланиб, 2023 йилда фойдаланишга топширилиши таъкидлаб ўтилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1