1

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси фирибгарлик қилаётганда ушланди

ЖАМИЯТ 13.04.2022, 15:16
Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси фирибгарлик қилаётганда ушланди

Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ў.Т. тадбиркор Ш.нинг савдо дўконидаги электр энергиясидан 5 млн сўм қарздорлигини танишлари ёрдамида йўқ қилиб бериш ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 2,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1