Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.Н” деҳқон хўжалиги раҳбари Ғ.А. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз иссиқхона қуриш учун 286,2 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Наманган вилояти Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.M.” МЧЖ раҳбари С.Ю. 4 нафар фуқаронинг номига расмийлаштирилган 119,9 млн сўм кредит маблағини МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






