1

Сирдарёда мактаб ўқувчиси қариндошлари билан ўқитувчи ва директор ўринбосарини калтаклади

ЖАМИЯТ 13.04.2022, 16:37
Сирдарёда мактаб ўқувчиси қариндошлари билан ўқитувчи ва директор ўринбосарини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда мактаб ўқувчиси қариндошлари билан ўқитувчи ва директор ўринбосарини калтаклагани айтилди.

Ҳолат юзасидан darakchi.uz га Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Унга кўра, бошқарма масъул ходимлари томонидан ҳолат ўрганилган. Ўрганишлардан маълум бўлишича, бугун 8 апрель куни Гулистон шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчиси У.А.нинг дарсга кечикиб келиши натижасида, ўқитувчи Н.Ғ билан ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Ҳолатдан ҳабар топган ўқувчи У.Анинг оила аъзолари мактаб биносига келиб, мактаб маъмурияти билан жанжаллашган.

Натижада эса ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ю ҳушини йўқотган ва Гулистон шаҳар шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабар берилишича, Гулистон шаҳар ҳокими томонидан  мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда вояга етмаган ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилган. Унда шаҳар халқ таълими бўлими мудирига ҳар бир умумтаълим мактаблари педагог жамоаси билан учрашувлар ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1