Тошкентда минора кранида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Маълум бўлишича, 13 апрелъ куни соат 19:04да Сергели тумани “Хабибий” МФЙ, Сергели 5 дахасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинода қурилиш ишларида фойдаланилаётган тахминан 25 метр баландликдаги минора кранининг кабина қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:11да ёнғинга етиб бориб, 19:34да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






