Тожикистон расмийлари чегарада ўзаро отишмада яраланган тожик чегарачиси шифохонада вафот этганини тасдиқлади. Бу ҳақда Asiaplust нашри хабар берди.
Бу ҳақда Хатлон вилоятининг Дўстлик тумани ҳокимлиги маълум қилди.
“Дафн маросими бугун, 13 апрель куни бўлиб ўтди ва уларда ҳокимият вакиллари ҳамда марҳум 27 ёшли Зоир Саидумаров хизмат қилган ҳарбий қисм вакиллари иштирок этди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрель оқшомида Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида навбатдаги отишма содир бўлган эди. Отишма чегарадош вилоятлар вакилларининг учрашувидан сўнг тўхтатилди.






