АсосийDunyo

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 500 миллион кишидан ошди

'Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 500 миллион кишидан ошди'ning rasmi

13 апрел куни дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ярим миллиарддан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумот берди. 

Қайд эитилишича, умумий  ҳолатлар сони 500 млн 945 минг 819тага етган. 

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён 6 млн 185 минг 731 киши вафот этган.

Юқтирганларнинг умумий сони бўйича  АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ҳамон етакчи бўлиб турибди. АҚШда пандемия бошланганидан буён 80 млн 478 мингдан ортиқ киши касаллик юқтирган, уларнинг 986 минг 408 нафари вафот этган.

Ҳиндистонда касалланишлар ва ўлимлар сони мос равишда 43 млндан ошди. Вафот этганларнинг сони эса 521,7 мингни ташкил қилмоқа. Учинчи ўринда  Бразилия эгаллаган. У ерда касалланганлар сони  30,1 млндагн ошган. 661,7 минг киши инфекция сабаб вафот этган.

    Бошқа янгиликлар