Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бугун кундуз куни ҳаво илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг-тўзон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° гача кўтарилади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 29-31° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.






