АсосийJinoyat

Сурхондарёда эр аёли ва қайнонасини ўлдирди  

'Сурхондарёда эр аёли ва қайнонасини ўлдирди   'ning rasmi

Маълум бўлишича, бунга аёлнинг ҳиёнати сабаб бўлган. Эркак фарзандларини ўзида олиб қолиш учун ушбу қотилликка қўл урган.

2022 йилнинг 6 апрель куни соат 18:30 ларда Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи Х.Х. исмли аёл ва унинг қизи М.З.ларнинг жасадлари яшаш уйи хонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Сариосиё тумани “Тоқчиён” маҳалласида рўйхатда турган, аммо Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи С.Н. Россия давлатига ишлашга кетиб, турмуш ўртоғи З.М. унга хиёнат қилиб келганлигини билиб, шу йили январь ойида қайтиб келади. Келиши билан вояга етмаган 3 нафар фарзандини ўзи билан олиб қолиб, турмуш ўртоғини у билан ажрашиш мақсадида, уйдан чиқариб юборади. Шундан сўнг, эр-хотин ўртасида фарзандлар кимда қолиш-қолмаслиги устидан тортишув бошланади. С.Н. собиқ хотининг акасига З.М. уни тинч қўйиши лозимлигини, фарзандларини олиш учун судга ариза бермаслигини, агар ариза берган тақдирда уни ўлдириш билан таҳдид қилади. Бироқ, З.М. суд орқали фарзандларини ўзига олиш учун даъво ариза ёзиб, тақдим қилиш чораларини кўраётганлигини билиб, ундан ўч олиш мақсадида режа тузади. Турмуш ўртоғи З.М.га ўғли Ахтамни (исм шариф шартли равишда ўзгартирилди) кўрсатиш учун олиб боришини, у билан ярашмоқчи эканлигини айтиб, ўзининг “Nexia-3” русумли транспорт воситасида турмуш ўртоғи З.М.нинг онаси Х.Х. билан яшаб келаётган Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласидаги яшаш уйига боради. Ўғлини қайнонаси Х.Х. ва турмуш ўртоғи З.М. билан учраштиради ва уйдан чиқиб, ўғли Азизни автомашина ичига қўйиб, қайнонаси ва хотинини ухлашини кутиб, ўзига қулай вақт пайдо бўлганидан сўнг, яшаш уйига кириб, айвонда ухлаб ётган қайнонаси Х.Х.ни ва хотини З.М.ни бўйин қисмига ўткир кесиб-санчувчи жисм билан тан жароҳати етказади. Улар кўп қон йўқотиш натижасида воқеа жойида вафот этади.

Маълумот учун, ушбу ҳолат бўйича кеча, 13 апрель куни Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласида жиноят муҳокамаси ўтказилди. 

    Бошқа янгиликлар