Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходими билан жанжаллашган шахс 10 суткага қамалди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бу ҳақда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ЙПХ ходими "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчисига "тўхташ" ишорасини кўрсатганда, ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатланган.
Бироз вақт ўтиб, ушбу автомобилда бўлган йўловчи ЙПХ ходимининг ёнига келиб, сабабсиз эътирозлар билдириб жанжаллашган.
Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан ўрганилиб, бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчига БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси, шунингдек, ЙПХ ходимининг ёнига келиб, сабабсиз эътирозлар билдириб, жанжаллашган йўловчига нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.






