АсосийJamiyat

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бош режаларга зид равишда қарор қабул қилиш амалиёти ҳанузгача давом этмоқда

'Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бош режаларга зид равишда қарор қабул қилиш амалиёти ҳанузгача давом этмоқда'ning rasmi

Бош режага хилоф равишда ер участкалари ажратилиши, қурилиш-монтаж ишларини келишилмаган ҳолда бошлаш ҳолатлари бўйича 370 та ноқонуний харакат аниқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди:

 «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимликлар томонидан ҳудудлар бош режаларига зид равишда қарор қабул қилиш амалиёти ҳанузгача давом этмоқда. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасадди идораларга тақдимномалар киритилишига қарамасдан, қонуний талаблар қаноатлантирилмасдан қолмоқда.

 Масалан, 240 та шаҳар ва туман бош режалари устидан мониторинг ишлари олиб борилган. Натижада 814 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди ҳамда улар юзасидан мутасадди идораларга огоҳлантириш хати ва тақдимномалар юборилди.

️ 127 та ноқонуний ҳолат юзасидан жарима жазоси қўлланилди ва 1 265 та мансабдор шахсга нисбатан ҳужжатлар тайёрланиб, маъмурий судларга юборилди».

    Бошқа янгиликлар