Жорий йилнинг 11 апрел куни Юқори Чирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Б.Мурсаев томонидан "Малибу" русумли транспорт воситаси тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби хабар берди.
Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар сўралганда, у ўзини ИИОда ишлашини ҳужжалари эса ёнида йўқлигини айтади.
Бу ҳолат ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотади ва фуқаро тўғрисида маълумот планшетга орқали текширилганда, у 1992 йилда туғилган М.А. эканлиги (ИИО ходими эмас) ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 2021 йилдан буён қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳайдовчи тегишли тартибда туман ИИБга олиб борилди.






