1

"Ичан-Қалъа"да музей ашёлари яратилган даврига мос келмаслиги аниқланди

ЖАМИЯТ 14.04.2022, 16:52
"Ичан-Қалъа"да музей ашёлари яратилган даврига мос келмаслиги аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонаси фондида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди.  

Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди. Шунингдек, ашёларни музей фондига қабул қилиш далолатномаларининг 1994 йилгача бўлган қисми музейнинг масъул ходимлари томонидан Ишчи гуруҳга тақдим этилмади.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди.  Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Маданий мерос агентлиги томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1