1

Сергелидаги “Paynet”дан газга тўлов қилганларнинг пуллари талон-торож қилинди

ЖАМИЯТ 14.04.2022, 17:21
Сергелидаги “Paynet”дан газга тўлов қилганларнинг пуллари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Сергели туманида табиий газ таъминоти тўловларини ўзлаштириб юборган МЧЖ аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 “P.S.” МЧЖ масъул шахслари “Paynet” шаҳобчаси орқали 88 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ таъминоти учун нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилган 129,3 млн сўм тўловларни “Ҳудудгаз Пойтахт” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказмасдан, истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб варағида акс эттирмасдан, талон-торож қилишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1