1

Президент ечимини кутиб турган яна бир нечта муаммони санаб ўтди

ЖАМИЯТ 14.04.2022, 18:25
Президент ечимини кутиб турган яна бир нечта муаммони санаб ўтди

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида вазирлик ва тармоқларнинг 11 та лойиҳаси кечикмоқда.

Жумладан, Транспорт ва Молия вазирликларида – 3 тадан, Инвестиция, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Кадастр агентлиги, Миллий банк, “Ўзагросуғурта”да – 1 тадан.

Бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар бир маромда эмас. IT хизматларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Энг оғир ҳолат Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда.

Шу билан бирга, 46 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечикмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1