1

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

ЖАМИЯТ 14.04.2022, 19:27
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази  Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тешаев Бобур Қодирович Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.    

Б.Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1