1

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди

ЖАМИЯТ 14.04.2022, 19:46
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди

Йиғилишда биринчи ярим йилликда 6 та (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Наманган), йил якунигача яна 8 та масофавий хизматлар марказини ташкил қилиб, хориждан буюртмалар олишни йўлга қўйиш топширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жаҳон IT бозорига чиққан камида 30 та йирик компанияларни мамлакатимизда фаолиятини йўлга қўйиш муҳимлиги айтилди.

Энг оғир ҳудудлар - Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1 минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилганлиги таъкидланди.

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди.

Ҳозирги лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари етарли даражада эмаслиги, АКТ вазирлигига бу борадаги иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш орқали:

- бир ой муддатда ҳамма вазирлик ва ҳудудлар билан лойиҳа режаларини қайта кўриб чиқиш;

- йил якунига қадар жами 404 та ҳудудий, 133 та тармоқ лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда 30 та, йил якунигача 40 та давлат хизматларини ягона порталга киритиш вазифаси қўйилди. Порталдаги хизматлар сони 376 тага етади.

Йил якунигача пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади.

Шу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1