АсосийJamiyat

Фарғонада 17 яшар ҳайдовчи бошқарувни йўқотди, натижада...

'Фарғонада 17 яшар ҳайдовчи бошқарувни йўқотди, натижада...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган Қўқон шаҳрида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда ЙҲХХ маълум қилди. 

Маълум қилишинича, 12 апрель куни соат 06:35 ларда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида 2005 йилда туғилган (вояга етмаган) М.А. "Lacetti" русумли автомобилда А.Чархий кўчасида қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланган ва хавфли манёвр билан ўз йўналишига ўтаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи тўсиқ ва унга ўрнатилган устунга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида, ушбу қоидабузар ҳайдовчи тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар