Америкалик миллиардер Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини бутунлай сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Ғарб ОАВ хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, Tesla асосчиси Twitter' ни 41,4 млрд доллар эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда. Яъни, у ижтимоий тармоғнинг ҳар бир акцияни 54,20 доллардан харид қилмоқчи.
"Бу менинг сўнгги таклифим эмас. Агар менинг таклифим қониқтирмаса, уни яхшилашим мумкин", - деди Маск.
Маълумот учун, 2 апрель куни Маск Twitter компаниясининг 9,2 фоиз акциясини сотиб олгани маълум бўлганди.






