Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Таъкидланишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда чанг тўзон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° гача кўтарилади.
Шунингдек, қайд этилишича,Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 30-32° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.






