АсосийJamiyat

Ўзбеклар Японияга ишга жалб қилинади

'Ўзбеклар Японияга ишга жалб қилинади'ning rasmi

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг Япония компанияси раҳбари билан ўтказган музокарасида ушбу мамлакатда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қарияларни парваришлаш, меҳмонхона хизмати соҳаларида ишлаш учун 2 мингта бўш иш ўрни мавжудлигини таъкидланди.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Япония томони юқоридаги ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёр эканини билдирган.  

Маълум қилинишича, инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга "JIC Holdings" компанияси ҳозирги кунда Вьетнам, Тайван, Филлипин, Монголия, Мьянма, Индонезия каби давлатлардан 50 минг нафар техник малака оширувчиларни Японияда иш билан таъминлаб келмоқда.

Бугунги кунда "JIC Holdings" компанияси қарияларни парваришлаш соҳасига 15 нафар ўзбекистонлик энагаларни иш билан таъминлангани айтилади. Улар "Ишга марҳамат" мономарказларидаги Япон тили курсларида таҳсил олган.

    Бошқа янгиликлар