АсосийJinoyat

Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари пора билан қўлга олинди

'Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Улар киракашлик қилиб юрган фуқарони тўхтатиб, лицензияцсиз такси қилиб юрганлигини боис баённома расмийлаштирмаслик учун пул талаб қилади.

Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фуқаро А. Ички ишларга ариза билан мурожаат қилган .  Аризада фуқаро ўзининг “Дамас” русумли машинасида билан Самарқанд шаҳрида киракашлик қилиб юрган вақтида,  “Автомобиль ва дарё транспорт агентлиги” ходимлари уни тоʻхтатиб, лицензияцсиз такси қилиб юрганлигини айтганини билдирган. 

Қайд этилишича, ходимлар унга баённома расмийлаштирмаслик эвазига 500 000 сўм миқдорида пул талаб қилиб, олдиндан 200 000 сўмини олган. Қолган 300 000 сўм пулларни фуқародан талаб қилиб келган. Фуқаро буни аризада билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2022-йил 13-апрел куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупсияц ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида, тезкор тадбир ўтказилиб, “Автомобиль ва дарё транспорт агентлиги” ходимлари Э.О. ва A.S.lar ариза муаллифидан 300.000 соʻм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қоўлга олинган.

"Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар