АсосийJamiyat

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Toshkent metropoliteni”га жетонларни сотиб олиш бўйича кўрсатма берди

'Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Toshkent metropoliteni”га жетонларни сотиб олиш бўйича кўрсатма берди'ning rasmi

Қайд этилишича, метрополитен ўзида 20 донадан ортиқ жетон борлигини айтиб, мурожаат қилган фуқарога пулни қайтармаган. Кейин агентлик пул маблағларини истеъмолчига қайтариши мажбурий экани ҳақида буйруқ чиқарган.

Бу ҳақда агентлик хабар берди.

Таъкидланишича, январь ойида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Тошкентлик фуқаро 20 донадан ортиқ харид қилган жетони қолиб кетгани ва ундан фойдаланишга улгурмагани бўйича мурожаат қилади.

Шундан сўнг, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “Toshkent metropoliteni” ДУКка сотиб олинган метро жетонлари эвазига пулни қайтариш бўйича сўровлар юборилганига қарамай, орадан бир неча ой ўтса ҳамки, масала ҳал этилмайди.

Шундан сўнг, Агентлик “Toshkent metropoliteni” ДУК билан истеъмолчиларнинг номуайян доирасини (жетонга эга бўлган фуқароларни) ҳимоя қилиш мақсадида иш олиб борган.  

Хусусан, сал аввал Тошкент метрополитени аҳолида қолиб кетган ​​жетонларни сотиб олишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, метро кассаларида  жетонлар савдоси 2020 йил 1 ноябрида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши муносабати билан тўхтатилган эди. Бироқ кейинчалик жетонлардан фойдаланиш 2020 йил 31 декабргача, сўнг 2021 йилнинг 1 декабригача бўлган муддатларга рухсат берилган.

    Бошқа янгиликлар