АсосийJamiyat

"Собиқ ва амалдаги ҳоким айбланувчи сифатида жалб қилинмаган"

'"Собиқ ва амалдаги ҳоким айбланувчи сифатида жалб қилинмаган"'ning rasmi

Аввалроқ Қарши шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мансабдорларга нисбатан жиноят иши кўзғатилгани ҳақида ёзгандик.

 Қашқадарё вилояти прокуратураси  ер талон-торожликлари ҳолатлари бўйича хизмат сохтакорлигига йўл қўйган кадастр, қурилиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги собиқ юристлари - жами 7 нафар шахс жиноят иши суд муҳокамасига юборилганини маълум қилди.

 Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда “Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги” ҳақида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.  

Маълум бўлишича, мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.

 "Шунга кўра, аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирамиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар