Мазкур жиноят билан айбданувчилар қўлга олинган вақтда улар маҳаллий фуқарога 49,5 грамм миқдордаги "опий" гиёҳвандлик моддасини 2100 АҚШ долларига сотаётган бўлишган.
Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи, фуқаро ва Самарқанд туманида яшовчи, тадбиркор ушланди.
Ушбу шахслар Самарқанд шаҳрида яшовчи шахсдан гиёҳванд моддаларни сотиб олганликлари аниқланиб, тадбир давом эттирилган ва унинг яшаш хонадонида 5 кг. миқдордаги "опий" ва 1 кг. "гашиш" гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги маълум бўлган Жами 6 кг. 49,5 грамм "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик моддалари тарқалишига чек қўйилди.
"Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.






