АсосийJamiyat

Вилоят ҳокимларига сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш топширилди

'Вилоят ҳокимларига сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш топширилди'ning rasmi

Президент ўтказаётган йиғилишда сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларда инфратузилма яратишга ёрдам бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

 Хусусан, ҳокимлар бир ой муддатда ушбу ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаши; ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаши зарур.

 Ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда фойдаланишдан чиққан ерларни қайта тиклаш ишлари суст кетаяптганлиги ҳам қайд этилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 170 миллиард сўм ажратилади.

Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига тўхталар экан, Президент Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанддан 600 нафар тажрибали томорқа эгалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятига бориб, 1,5 мингта маҳаллада аҳоли томорқаларида экинларни тўғри экишни ўргатаётгани ҳақида гапирди.

Бу тажрибани 2,5 мингта маҳаллада жорий этиши вазифаси қўйилди.

    Бошқа янгиликлар