АсосийJamiyat

Истеъмолчилар фойдасига 7 миллиард сўм маблағ ундириб берилди

'Истеъмолчилар фойдасига 7 миллиард сўм маблағ ундириб берилди'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига  2022 йилнинг 1-чораги давомида истеъмолчилардан 3552 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу ўринда таббий бир савол туғилади, бугун истеъмолчилар қайси соҳалардан норзи бўлмоқда? Келиб тушган аризаларни таҳлил этилганда: биринчи навбатда савдо соҳасидан (1291 та), газ таъминоти соҳасидан(473 та),  электр энергиясидан(285 та), сув таъминоти(182 та), коммунал соҳалар(136) каби тармоқлардан истеъмолчилар норозилиги кўрсаткичи юқори эканлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш(46та), хизмат кўрсатиш(сервис173 та), транспорт(122та), алоқа ва интерет (106 та)  каби соҳалардан ҳам норозиликлар мавжуд. Ижобий ҳал этилган мурожаатлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 7 миллиардан зиёд маблағ ундириб берилди. Кўриб чиқилган ҳар бир ариза, ҳар бир сўм маблағ бир инсонларнинг ҳуқуқий ҳимояси, бир истеъмолчи  муаммосининг ечими дейиш мумкин. Зеро, “Одамларнинг дарду-ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир”... Истеъмолчи сифатида сизни қизиқтирган савол, қийнаётган муаммо бўлса Федерациянинг 10-91 ишонч телефонига ёки Telegram-bot istemol.uz (@ PotrebitelUz_bot) га мурожаат қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар