АсосийЖАМИЯТ

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Истанбулдаги муҳташам ва табаррук жомеъда мавъиза қилди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бошчилигидаги делегация Т...

'Муфтий Нуриддин Холиқназаров Истанбулдаги муҳташам ва табаррук жомеъда мавъиза қилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Истанбулда бўлиб турибди.

Кеча, 15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеъда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.


 

    Бошқа янгиликлар