“Қамчиқ” довонида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 15 апрель куни соат 17:22 да "Қамчиқ" Махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобилъ йўлининг 196 кмда, “Тошкент–Водий” йўналишда ҳаракатланган, Қирғизистон Республикасига қарашли ЧАКМАН русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолгани ва йўлнинг ҳаракат қисмини тўсиб қўйганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан "Қамчиқ" МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари етиб келишган.
Автомашина систернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи (автомашинада хайдовчининг ўзи бўлган) Қирғизистон Республикаси фуқароси воқеа жойида вафот этган.
Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилиб, йўл-патрул хизмати ходимлари автомобилларнинг ҳавфсиз ҳаракати таъминланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлларда ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.






