Тошкентда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди. Маҳоратли спортчимиз Тахмина Икромова бироз аввал якунланган баҳсда олтин медал соҳиби бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Кўпкураш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тахмина 119.60 балл жамғаришга эришди. Таъкидлаш жоиз, бу Икромова учун Жаҳон кубоги босқичларидаги биринчи олтин медал бўлди.
Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги, кўпкураш
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 119,60
2. Екатерина Ваденеева (Словения) - 118,20
3. Даржа Варфоломедеев (Германия) - 112,65.






